Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Киностудия:
Ўзбекфильм
Год выпуска:
2013
Категория:
не указано
Описание:
Сценарий муаллифи Ғафур Шермуҳаммад

Постановкачи режиссёр Мансур Абдухолиқов

Постановкачи оператор Умид Маликов

Постановкачи рассом Бектош Ражабов

Бастакор Тойир Асқар

Ролларда: Муҳаммадисо Абулҳайиров, Лола Элтоева, Абдухалил Мигноров, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Худойбердиев, Сайфиддин Мелиев

Фильм воқеалари собиқ Иттифоқ даврида, дашт бағридаги қишлоқда бўлиб ўтади. Йил қурғоқ келгани боис қудуқларнинг суви тортилиб, одамлар анча қийналиб қолади. Бош қаҳрамон Лаллай бир умр қишлоқ аҳлига қудуқ қазиб бериш билан шуғулланади. У қилган меҳнати учун ҳеч кимдан ҳеч нарса тама қилмайди, ҳаётининг мазмунини одамларга яхшилик қилишда, уларнинг оғирини енгил қилишда деб билади.

У қудуқ қазиш жараёнида ҳар хил воқеаларга гувоҳ бўлади, турфа табиатли одамлар билан мулоқот қилади. Ҳаётда кўрган-кечирганларини умумлаштириб, ўзича муайян хулосалар чиқаради. “Умр бўйи тупроқ ковлаш билан андармон бўлиб, дунёнинг ўзгарганини сезмай қолибман, - дейди у. – Одамлар ҳам аввалгидай эмас. Баъзиларнинг кўксидаги қудуқ қурий бошлаганга ўхшайди. Мен шу қудуқлардан сув чиқараман деб беҳуда уринаётганга ўхшайман...”

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech