Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Киностудия:
Ватан
Год выпуска:
2014
Категория:
не указано
Описание:

Сценарий муаллифи ва

постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов

Постановкачи оператор Беҳзод Қодиров

Постановкачи рассом Алишер Умрзоқов

Бастакор Хуршида Ҳасанова

Овоз оператори Абдуқаҳҳор Каримов

Бош ролларда: Мирза Азизов, Самандар Ҳамроқулов, Эркин Комилов, Ҳайрулла Саъдиев, Бахтиёр Қосимов, Жамила Ғофурова, Сайёра Юнусова ва Шаҳло Темирова

Ер куррасида илм-техника шиддат билан тараққий этаётган бир пайтда, сиёсий қарашлар ҳамда идеологияга таҳдид кучайиб бормоқда. Муҳтарам юртбошимизнинг “Юксак маънавият- енгилмас куч” асарларида , “...ҳозирги кунда мафкуравий полигон, ядро полигонларидан қудратлидир .” дегандилар.

Ёшларнинг мафкуравий иммунитетларини ошириш, ҳамда огоҳликка чақириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида “ГУМРОҲЛАР” бадиий фильми яратилди.

Фильм ўзбек халқининг осуда ҳаёти ва равнақига путур етказмоқчи бўлган кимсаларнинг кирдикорларини очиб беришга қаратилган. Воқеалар тизимининг ҳаққонийлигини оширишда Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тўпланган ҳужжатларга асосланилган. Фильм қаҳрамони , илғор тадбиркор Оллоёр Шукуров ғаламис кимсалар найрангларига илиниб, боридан айрилади ва халқ душманига айланади.У ўзга юртларда хор бўлиб, охир оқибат нақадар аянчли хато қилганини тушиниб етади.

Фильм суратга олиш ишлари Андижон, Тошкент ҳамда Америка Қўшма Штатлари ва Туркияда амалга оширилди.

“ВАТАН” киностудияси маҳсулоти 2014 йил

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech