Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Киностудия:
Ўзбекфильм
Год выпуска:
2014
Категория:
не указано
Описание:
Сценарий муаллифлари: Рашид Маликов, Алишер Жуманиёзов

Постановкачи режиссёр: Рашид Маликов

Постановкачи оператор: Умид Маликов

Постановкачи рассом: Мария Сошина

Композитор: Дмитрий Янов-Яновский

Ролларда: Бобур Йўлдошев, Борис Гафуров, Нигора Каримбоева, Аббос Нигманов, Феруза Собитова, Али Чориев, Раъно Шодиева ва бошқалар

Асарда тасвирланган воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирида, Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Санжар исмли саккиз яшар болакай ёзги таътил пайтида тоғасиникига меҳмонга бориб, у ерда бир муддат яшайди. Унинг тоғаси бўлмиш Жумаш гарчи қувноқ, ҳазилкаш одам бўлса-да, юрагининг бир чеккаси кемтик, яъни у билан хотини бефарзанд эдилар. Шу боис Жумаш жажжи жиянини еру кўкка ишонмай, доим ўзи билан бирга етаклаб юради. Жумаш баъзан ножоиз ишларга ҳам қўл уради. Лекин охир-оқибат ўз хатоларини тушуниб етиб, Санжарга ҳаётда ҳалол яшаш лозимлигини уқтиради. Санжар катталар ҳаётини кузатиш орқали ўзи учун зарур хулосалар чиқариб олади.

“Ўзбекфильм” киностудияси маҳсулоти, 2014 йил

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech