“Рустам ва Саид” ҳикоя

Сценарий муаллифи: В.Уткин

Постановкачи режиссёр: Н.Тўлахўжаев

Постановкачи рассом: Павел Ким

Бастакор: Ф.Янов Яновский

Овоз режиссёри: С.Пўлатов

Аниматорлар: П.Ким, Г.Малков, Д.Ротар, К.Нўманов

Моделлерлар: С.Цой, Ф.Файзулин

Визуал эффект усталари: А.Ҳамиджонов, С.Цой

Мазкур фильмга бугунги кунда ёшлар ўртасида юзага келаётган долзарб масала мавзу қилиб олинган. Фильм асосан мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланиб, уларнинг катталарга ҳурмат кўрсатиш ва кексаларга кўмак бериш каби фазилатлардан йироқлашиб бораётгани ва бунга бефарқлиги сабабли пушаймонда қолиши тарғиб қилинган. Персонажларнинг бундай  хатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келиши  мумкинлиги ва бир кун келиб, ҳар ким ҳам қарилик туфайли ёрдамга, эътиборга муҳтож бўлишини англаб етади. Фильм болаларни катталарни ҳурмат қилишга, қарияларга кўмак бериш ва уларни мушкулини осон қилишга чорлайди. 

“Pomidor Intertaiment” studio, 2015 йил

Фильмдан кадрлар