"Саид билан Саида"

Режиссёр: Нозим Аббосов
Сценарий муаллифи: Шуҳрат Аббосов
Оператор: Дилмурод Турдибоев

Ролларда: Дилноза Кубаева, Жамила Ғафурова, Зулхумор Мўминова, Фурқат Файзиев, Шаҳло Темирова, Эркин Бозоров

Жанр: Драма

Мазмуни:
Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари реал воқеликлар асосида акс эттирилади. Фильмда асосан, Саид Аҳмаднинг қамоқдаги ҳаёти ва у ердаги маҳбуслар билан ўзаро муносабатлари ҳикоя қилинади. Шу билан бирга, шоира Саида Зуннунованинг эрига садоқати, Саид Аҳмаднинг қамоқда кечирган изтироблари ҳамда “халк душманининг хотини” сифатида таҳқирланиши ўзига хос тарзда очиб берилган. Фильм Ўзбекистон Каҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халк ёзувчиси Саид Аҳмад Ҳусанхўжаев ва шоира Саида Зуннунованинг порлоқ хотирасига бағишланади.