25.02.2020

Самарқандда ҳам "Ёшлар ва кино" ойлиги бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида Беш ташаббус лойиҳаси доирасида "Ёшлар ва кино" шиори остидаги киноижодкорлар билан учрашув ва кинотақдимотлар бошланди. 
Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов ва Ёшлар ижодий тажриба студияси раҳбари Иззатилла Саиджабборов иштирокида Ёшлар марказида Самарқанд шаҳридаги 51-сон мактаб ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари фаоллари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида режиссёр Сарвар Каримовнинг "Сарвқомат дилбарим" ҳамда Рихсивой Муҳаммаджоновнинг "Қор ёғмоқда, оппоқ қор" бадиий фильмлари намойиш қилинди. 
51-сон мактаб ўқувчиларига "Зумраша" ҳажвий тўпламлари туҳфа қилинди. 
Тадбирлар ҳали давом этади...

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...