02.03.2020

"Санъатдаги санъат" фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”да Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов ҳақида “Санъатдаги санъат” номли ҳужжатли фильм ишланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда.  28-29 февраль кунлари ижодий гуруҳ Ўзбек Миллий академик драма театри ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилованинг хонадонларида  бўлиб, Санъат Девонов ҳақидаги хотираларни ёзиб олишди. 
"Санъатдаги санъат" ҳужжатли фильмида Санъат Девоновнинг ҳаёт ва ижод йўли акс эттирилади.  Санъат Девонов кино ва театр оламида бирдек салмоқли ижод қилган. 
Ўзбек кинотомошабини уни миллий кинематографиянинг дурдона асарларидан бири "Мафтунингман" фильми орқали яхши танийди. 
Актёрнинг фильмографиясида 25 та фильм бўлиб, "Улуғбек юлдузи", "Оловли йўллар", "Алпомиш" картиналари шулар жумласидан.

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...