“Сариштали Уй – Фариштали Уй” ҳикоя

Сценарий муаллифи: Е.Палехова

Саҳналаштирувчи режиссёр: А.Кидисюк

Саҳналаштирувчи оператор: С.Шарофиддинов

Басткор: А.Холмирзаев

Мазкур фильм Соҳибжамол қўғирчоқ фильмининг давоми сифатида яратилиб, унда бу уч қўғирчоқ уйни сариштали қилиш мақсадида йиғиштира бошлайди. Соҳибжамол исмли қўғирчоққа икки дугонаси кўмаклашади. Соҳибжамол барча кераксиз нарсаларни саватга тўплаб, чиқиндига ташлашга боради. Лекин унинг тезда қайтганидан икки дугонаси ҳайрон қолади. Чунки у саватни чиқиндилар челагига эмас, балки яшнаб, кўркам бўлиб турган атрофга ташлаб қайтади. Унинг бу ишидан жониворлар зарар кўради. Ва у ўзишидан пушаймон бўлиб, бошқа бундай иш қилмасдан, ҳамма жойни озода, пок тутиб, ҳар бир нарсани ўз жойида ишлатиш лозимлигини англаб етади.

“VRС” studio, 2015 йил

Фильмдан кадрлар