“Сенинг учун яшарман...”

Сценарий муаллифи:  Фурқат Эргашев.                  

Режиссёрлар: Шавкат Маҳбубов, Мирмақсуд Охунов.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан  яратилган мазкур фильм улуғ адибимиз Абдулла Қодирийнинг “Агарда биз мустақил, қуллиқдан қутулиб яшовни хоҳлар эканмиз, яқин истиқболимиздаги бахтли кунлар учун аскар бўлувимиз, ватан муҳофазасига ҳозирланувимиз лозим”, деган мисралари билан бошланади. Мустақил давлатимиз қуролли кучлари ташкил топиш тарихи билан бошланган фильм давомида чорак аср ичида бу борада эришилган энг муҳим натижалар фахр билан тилга олинади.