30.01.2020

Ёшлар билан мунтазам ўтказилаётган учрашувлар давом этмоқда

Кеча Ёш киноижодкорлар лабораториясида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ёш киноижодкорлар билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Учрашувда ёшлардан Ёш киноижодкорлар лабораториясининг фаолияти, Низомини шакллантиришга оид аниқ таклиф ва  мулоҳазаларни ёзиб беришлари сўралди.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бу йил ёш киноижодкорларга  "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан қисқа метражли фильм ишлаш учун  15 та грант ажратилишини маълум қилди. 
Агентлик томонидан иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун февраль ойи бошида ижодий танлов  эълон қилиниши айтилди.
Ушбу танлов шартларига мувофиқ киносценарийлар ёзиш, ёш киноижодкорларнинг Бадиий кенгашини шакллантириш, жараёнда ёш киноижодкорларнинг фаол қатнашиши лозимлиги таъкидланди.
Ёш киноижодкорлар билан бу каби ижодий мулоқотлар эндиликда мунтазам ўтказиб борилади. 

Бошқа янгиликлар
29.07.2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, др...

28.07.2020 “МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Рес...

27.07.2020 “Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор...