• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • "Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари намойишининг очилиш маросими бўлиб ўтди
14.02.2020

"Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари намойишининг очилиш маросими бўлиб ўтди

10 февраль соат 16:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган ёшларга оид қатор масалалар ҳамда 5 ташаббус лойиҳаси доирасида худудларда фильмлар намойиш этиш борасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб бир ой давомида ўтказиладиган “Ёшлар ва кино” шиори остидаги Ўзбек миллий фильмлари намойишининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта маҳсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида амалга оширилаётган тадбирнинг очилиш маросимида намойиш ташкилотчилари, таниқли киноижодкорлар, журналистлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Президентимизнинг “Дунё миқёсида турли ғоя ва мафкуралар кураши, одамлар, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун турли кучлар ўртасида рақобат кескин тус олган бугунги кунда энг оммавий санъат бўлган кинонинг беқиёс имкониятларидан самарали фойдаланишимиз керак”, деган сўзлари замиридаги ҳақиқат бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ. Зеро, бугун аудитория визуал ахборотни кўпроқ қабул қиляпти, ўзига сингдиряпти. Бу ҳолдан унумли фойдаланиш, халқимизга хос бўлган ўзбекона самимий туйғуларни глобаллашув жараёнида ўзлигидан узоқлашиб бораётган авлод кўнглига қайтариш учун миллий фильмлар кўмагидан фойдаланиш тўғри қарор бўлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олганлар ҳам ушбу ҳақиқатни айтиб, бир ойлик намойишнинг мақсади, ёшларимизга тарихимиз, бугунимиз, қадриятлар ва урф-одатларимиз, шунингдек, инсон қалбини бутун сақлаб турувчи, инсонларни жипслаштирувчи ўзбекона туйғулар акс этган миллий фильмларимизни янада яқиндан таништириш, уларни ёрқинроқ англатиш эканини таъкидлашди. 
Очилиш маросимидан сўнг премьера залига йиғилганлар учун кўпчиликка манзур бўлган, Хоразмшоҳлар замонидаги довюрак йигит ҳақида ҳикоя қилувчи “Элпарвар” фильми намойиш этилди. 
Эслатиб ўтамиз, Агентлик буюртмасига биноан сўнгги йилларда яратилган  энг сара миллий фильмлар Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳар куни соат 15:00 да ва Республика миқёсида давлат кинотеатрларида бир ой намойиш этилади. Шунингдек, намойишлар давомида фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ҳам ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
29.07.2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, др...

28.07.2020 “МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Рес...

27.07.2020 “Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор...