Собир Назармуҳаммедов

Туғилган йили
1948
Ихтисослиги
Режисcёр
Фотоальбом
1 Фотосурат

Таржимаи ҳол

Миллати — ўзбек.

Маълумоти — олий.

1948 йилда Тошкент  шаҳрида туғилган.

“Ўзбекфильм” ДУК  ижодий ходимлар бўлими олий тоифали постановкачи-режиссёри.

Фильмографияси:

Иш фаолияти давомида “Цена белого золота”,  “Землетрясение”,   “Звезда в тумане”,  “Ҳаёт мазмуни”, “Узбекская  кухня” каби фильмларда ёрдамчи  режиссёр сифатида фаолият юритган.

 “Волки”, “Вождь на одну смену” каби фильмларда постановкачи-режиссёр вазифасини бажарган.

 “Тушларимда ғамгин йиғлайман”, “Ёлғизим ёдгорим” (1990 йил),“Чаёнгул”, “Девона”, “Соғинч соҳили”, “Нариги соҳилда қолган болалик”, “Армон”, “Толиққан кўнгиллар ойга талпинар” (2000 йилда) каби бадиий ва “Эркин Воҳидов”, “Рўзи Чориев”, “Отилмаган ўқ” (Шукур Холмирзаев), “Ҳанжара”, “Обид Юнусов”, “Кўҳитонг мўъжизаси”, “Марям Ёқубова”, 6 қисмдан  иборат “Видолашув” каби ҳужжатли  фильмлар режиссёр ижодига мансуб. 

Суратлар