• Бош саҳифа
  • Ҳамкорликда кино маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Ҳамкорликда кино маҳсулотлари ишлаб чиқариш

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Россия, Қозоғистон, Украина, Белоруссия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Тожикистон, Малайзия, АҚШ каби давлатлар билан ҳамкорликда кино маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Ўтган йиллар давомида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги учун халқаро кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқариш ва улар билан ҳамкорлик қилиш устувор аҳамият касб этди. Бир қатор мамлакатлар билан ҳамкорликда кино маҳсулотлари яратиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, “Ўзбеккино”  Миллий агентлиги машҳур кино усталари билан муносабатларни мустаҳкамлаб, алоқалар ўрнатмоқда. Мамлакатимизда  фильмлар ишлаб чиқаришда замонавий хориж тажрибаси қўлланилмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорликда қуйидаги уч йўналишда фильмлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган:

  • хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда фильмлар (копродукция)  ишлаб чиқариш;
  • Ўзбекистон ҳудудида суратга олиш хизматларини кўрсатиш:
  •  хорижда миллий кинокомпанияни  қўллаб-қувватлаш.

  

Хорижий  ташкилотлар, кино ишлаб чиқарувчилар ва ижодий арбоблар билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича тадбирлар, қўшма лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги  “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3176-сон Қарорига мувофиқ  амалга оширилади.