• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Суриядан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"си ҳақида бадиий фильм суратга олинади
26.07.2020

Суриядан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"си ҳақида бадиий фильм суратга олинади

       “Ўзбеккино” миллий агентлиги Бадиий кенгаши Рашид Маликовнинг Суриядан ўзбекистонлик аёллар ва болларни олиб келиш бўйича ўтказилган "Меҳр операция"сига бағишланган “Тутқунлик” кинолойиҳаси сценарийсини кўриб чиқди ва тасдиқлади.

       2019 йилда амалга оширилган мураккаб ва хатарли операция Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлар ва бошқа идораларнинг биргаликда амалга оширган ҳаракатлари натижаси бўлган эди. Фильмда турли вазиятлар туфайли Сурияга бориб қолган инсонлар тақдири, оилалар тарихига асосий урғу берилади. Фильмда воқеалар параллел ривожлана боради. Ёш фельдшер йигит, эрини орқасидан боришга мажбур бўлган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча... 

       Фильм продюсери - Рустам Саъдиев. Ҳозирда ушбу режиссёр «Барон-2» фильмидаги ишларини якунлаш арафасида. Айни пайтда "Тутуқунлик "фильмининг суратга олишга фаол тайёргарлик кўрилмоқда. Режиссёрлик сценарийси ва актёрлар танлови бошланган. Пандемия ва у билан боғлиқ чекловлар кино ишлаб чиқариш жараёнига ўз тузатишларини киритди, албатта. Фильмни бутунлай Ўзбекистон ҳудудида суратга олишга қарор қилинди, яъни  барча Суриядаги жанг саҳналари мамлакатимизда суратга олинади. Бу лойиҳа фильм ижодий жамоаси учун жиддий тажриба ва синов вазифасини ўтайди. Фильм устида ишлаш 2021 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

       «Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар зонасидан ўз фуқароларини қутқаришга жазм қилган давлатлар саноқли. Бу албатта, кинода акс эттирилиши керак бўлган тарихимиздаги ажойиб воқеа», - дея фикр билдирди режиссер Рашид Маликов.

 

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...