“Сузук ота”

Сценарий муаллифи: Аъзам Исҳоқов.

Режиссёр: Муроджон Одилов.

Оператор: Сейран Ковалов.

Мусиқа муҳаррири: Жамшид Изамов.


Ушбу фильм аҳолининг доно маслаҳатгўйи, ҳунармандларнинг пиру муршиди, толиби илмларнинг ғамхўр устози, дея тан олинган «Сузук ота»  (асл исми Мустафоқул) номи билан машҳур бўлган авлиё аждодимиз ҳаёти ва ижодига бағишланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 май куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Сузук ота» мақбараси ва жоме масжидида бўлиб, мутасаддиларга: «Ушбу масжид ва мақбара маънавиятимизни янада 

юксалтиришга, юртимизда эзгулик нурини зиёда этишга хизмат қилиши керак. Бу ерда ҳунармандлар маркази ва кутубхонасини ташкил этиш лозим», дея мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Фильмда ана шу қилинган ишлар, «Сузук ота» мақбарасининг аввалги ва ҳозирги ҳолати,  Яссавий мақбараси ва бошқалар тасвирланади.