08.07.2020

“Дебют” қисқа метражли фильмлари учун сценарийлар танлови

Мамлакатимизда ёш киноижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича 2020 йил учун мўлжалланган  чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг “Ёшлар ижодий – тажриба студияси” ДУК “Дебют” номли қисқа метражли фильмлар учун сценарийлар танловини ўтказади.

ТАНЛОВ МАВЗУЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ:

“Дебют” қисқа метражли фильмлар учун сценарийлар танлови “Мен сени севаман Ўзбекистон!”, “Менинг дунёйим” каби устувор ғоя асосида киноальманах жанридаги лойиҳаларга мувофиқ, эркин мавзуда қабул қилинади.

Қабул қилиш тартиби қуйидагича:

 - Танловда қатнашиш истаги бўлган иштирокчилар қуйидаги маълумотлар тақдим этиши мумкин: Ф.И.О, ўқиш жойи/иш жойи ва алоқа маълумотлари.

 -    адабий сценарийнинг босма ва электрон вариантлари;

 -   сценарий аннотациясининг босма ҳамда электрон вариантлари;

 - фильм ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағ бўйича (тахминий) ҳисоб-китоблар;

-   танланган ижодий-техник гуруҳ  (тахминий) таркиби ва улар ҳақида қисқача маълумот;

-   Ижодий ишнинг матни 10 варақдан ошмаган ҳолда, фильм давомийлиги 10-15 дақиқагача бўлиши талаб этилади.

Танловни ўтказиш тартиби:

  • Танловга ижодий ишлар муаллифлар ёки киностудиялар томонидан 2020 йил 8-24 июль кунлари электрон шаклда cinemauz2020@mail.ru манзили орқали, босма шаклда «O`zbekkino» Milliy agentligi, “Yoshlar ijodiy-tajriba studiyasi”ga - 100115, Toshkent shahri, Chilonzor ko‘chasi, 1A манзили орқали тегишли тартибда қабул қилинади ва рўйхатга олинади;
  • Танловга тақдим этилган адабий сценарийларни кўриб чиқиш ишлари танлов ижодий кенгаши томонидан амалга оширилади ва  сараланади;
  • Сараланган ижодий ишлар Агентлик Бадиий кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилади;
  • Агентлик Бадиий кенгаши томонидан маъқулланган ижодий ишлар жорий йилнинг 5 август кунига қадар ОАВлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади. Маъқулланган ижодий ишлар асосида фильмлар суратга олинади.

“Дебют” қисқа метражли фильмлар сценарийлар танловида ғолиб деб топилган адабий сценарийлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан Ёшлар ижодий - тажриба студияси ДУК томонидан тасвирга олинади.

Сценарийлар ижодий комиссияга 2020 йилнинг 24 июлига қадар тақдим этилиши лозим.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 (90) 316 93 39 Наталья Юсупова.  +998 (94) 656 10 06 Азиз Қурбонов

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...