Тендерлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 майдаги 3016-сонли  Қарорига мувофиқ

Тендер воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:

  • ғолибни аниқлаш мезонлари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
  • корпоратив буюртмачилари учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этади;
  • бюджет буюртмачилари учун тендердаги давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этиши керак.

Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина порталга ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.

Тендерда иштирок этиш учун таклиф бериш тартиби:

  • порталда эълон қилинган тендер иштирокчиларининг таклифлари эълонда белгиланган тартибда, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади;
  • тендер иштирокчиларининг таклифлари ип билан тикилган, рақамланган, муҳр қўйилган ва иштирокчининг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган ёки таклифларнинг ҳар бир варағи имзоланган ҳолда тақдим этиш тавсия этилади;
  • таклифлар тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзилга тақдим этилади;
  • унда қуйидагилар акс этиши керак:

– алоҳида муҳрланган ички конвертда техник таклиф (шу жумладан, техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлигига оид маълумотлар);

– алоҳида муҳрланган ички конвертда таклифнинг нархга оид қисми бўлиши керак;

  • таклифлар солинган конверт рўйхатга олиш китобида топширувчи ва қабул қилувчи шахс имзоси остида, қабул қилинган сана ва вақти, конвертлар сонини қайд этиш йўли билан тендерни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул шахсга тақдим этилади. Рўйхатга олиш китоби ип билан тикилган, рақамланган ва муҳрланган бўлиши керак;
  • таклиф билан бирга харид объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин;
  • тендер иштирокчиси битта лотга фақат битта таклиф беришга ҳақли;
  • тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади;
  • тендер иштирокчиси таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

Тендерда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган иштирокчилар қатнаша олади:

  • шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ҳамда бошқа ресурсларининг мавжудлиги;
  • шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
  • ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
  • инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.