"Тинчлик ортида"

Режиссёр: Акбар Бектурдиев
Сценарий муаллифлари: Абдуқаюм Йўлдошев, Мансур Абдухолиқов, Сардор Ҳамроев
Оператор: Жамшид Ғаниев
Бастакор: Убайдулло Каримов

Ролларда: Муҳаммадамин Насриддинов, Шохруҳ Ҳамдамов, Карим Мирходиев, Шаҳзода Матчонова, Исо Тўраев, Беҳзод Ҳамроев, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева

Жанр: Жанговар

Мазмуни:
Тинчлик! Бу сўз шу қадар муқаддаски, унинг замирида машаққат, маъсулият, шунингдек жасорат ётади. Ёшларимизни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялашда миллий қадриятлар, шунингдек миллий мафкура асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ёшларни мафкуравий тушунчалар билан тарбиялар эканмиз, аввало уларда ватанпарварлик руҳини шакллантирмоқ керак. Фильмда ҳар бир инсон киндик қони тўкилган юрт ва унинг ҳимояси учун садоқат билан хизмат қилиши асосий ғоя сифатида акс эттирилган. Мазкур фильмда бош каҳрамон Зафарнинг ҳарбий учувчи бўлиш орзуси билан яшаши, шу касбни эгаллаш учун машаққатларга чидаши ва охир-оқибат ўз билими, жисмонан бақувватлиги билан мақсадига эришиши гавдалантирилган.