"Тога"

Режиссёр: Рашид Маликов
Сценарий муаллифи: Рашид Маликов
Оператор: Умид Маликов
Ролларда: Бобур Йўлдошев, Аббос Нигмонов, Нигора Каримбоева, Феруза Собитова, Али Чориев, Борис Ғафуров, Убайдулло Омон, Беҳзод Ҳамроев, Зарина Низомиддинова, Виталий Попелов

 Жанр: драма
 

Мазмуни:

Асарда тасвирланган воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирида, тоғли қишлоқлардан бирида содир бўлади. Санжар исмли саккиз яшар болакай ёзги таътил пайтида тоғлар бағридаги овлоқ қишлоқда яшайдиган тоғасиникига меҳмонга бориб, у ерда бир муддат яшайди. Тоғаси Жумаш гарчи қувноқ, ҳазилкаш одам бўлса-да, юрагининг бир чеккаси кемтик, яъни бефарзанд эди. Шу боис, Жумаш жажжи жиянини еру кўкка ишонмай, доим ўзи билан бирга етаклаб юради. Жумаш баъзан ножоиз ишларга ҳам қўл уради. Лекин охир-оқибат ўз хатоларини тушуниб етиб, Санжарга ҳаётда ҳалол яшаш лозимлигини уқтиради. Санжар катталар ҳаётини кузатиш орқали ўзи учун зарур хулосалар чиқариб олади.