“Тошкент. Шайхонтоҳур. Киностудия”

Сценарий муаллифи: Ҳ.Акбаров.

Режиссёр: Э.Хачатуров.

Оператор: А.Зоҳидов.

Фильмда Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Ўзбекфильм” киностудиясининг тарихи хусусида сўз юритилади. Хусусан, картинада ушбу киностудияда яратилган дастлабки фильмлар ва бу киноасарларни суратга олган машҳур кинорежиссёрлар, кинооператорлар ҳаёти ҳақида қизиқ маълумотлар берилган. Унда ҳужжатли ва бадиий фильмлардан кенг фойдаланилган.