• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Troll.uz саҳифасида миллий мультипликацияни ривожлантиришга бағишланган пост жойлаштирилган эди.
02.06.2020

Troll.uz саҳифасида миллий мультипликацияни ривожлантиришга бағишланган пост жойлаштирилган эди

Унда таъкидланган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Жорий йил 29 май – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг ташаббуси билан агентлик қошида ташкил этилган Медиа кенгаши доирасида “Болалар кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш: муаммолар ва истиқболлар” мавзуида очиқ мунозара бўлиб ўтди.
Журналистлар, блогерлар ва киношунослар иштирокида бўлиб ўтган ушбу учрашувда мамлакатимизда анимация соҳасини ривожлантиришга доир мавжуд вазиятга бағишланган қизғин мулоқот бўлиб ўтди.


1. Дарҳақиқат, анимация соҳасида ҳам малакали кадрлар кўлами, ҳам моддий-техник таъминот билан боғлиқ баъзи муаммолар мавжуд. Юқоридаги муаммоларнинг ечими «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»га бағишланган Давлат дастурида “Ўзбекистонда Киносаноатини ривожлантириш Концепсиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга доир” қўйилган вазифаларда ўз аксини топган. 


2. 2019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига 4 миллиард 458 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилди. Ушбу маблағ қуйидагича тақсимланди: 76,24% – (3 миллиард 400 миллион сўм) маблағ 2019 йилда 9 та мультфильм ишлаб чиқарган давлат мультимедиа студиясига берилди (уларнинг 4 та мультфильми  устидаги ишлар 2020 йилда ҳам давом этирилади), қолган 23,76% (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфильм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилди.


3. Шу муносабат билан, "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг 2020 йилдаги илк ва муҳим қадами фильм ишлаб чиқариш, шу жумладан, анимацион фильмларни яратишга ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимлаш тамойилларига ўзгартишлар киритгани бўлди. 2020 йилдан эътиборан барча фильм лойиҳалари фақат тендер асосида кўриб чиқиладиган бўлди. Масалан, жорий йилда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш 3 та мултьфильм ишлаб чиқиш учун қарорни айнан эълон қилинган тендер натижаларига асосан қабул қилди. Улардан биттаси давлат студиялари томонидан, 2 таси хусусий студиялар томонидан суратга олинадиган бўлди. Бюджет маблағларини холисона танлов асосида кўриб чиқиш ва одилона тақсимлаш рақобат муҳитини яратади, пировардида яратилаётган маҳсулотларнинг даражаси ва сифатини оширишга кенг имконият яратилади.


4. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги барча журналистлар, блогерлар, киношунослар,  аниматорлар ва кенг жамоатчиликка мазкур соҳани ривожлантиришдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда камарбаста бўлганликлари учун миннатдорчилик билдиради ва келгусида ҳам қуйида иловаси тақдим этилган ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифалари орқали бу борадаги фикр-мулоҳазаларга оид очиқ мулоқотга барчани таклиф қилади facebook.com/uzbekkino.uz // t.me/uzbekkinopress // @uzbekkino_official


5. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги юртимизнинг барча телеканалларида "Astir Animation Studio" МЧЖ хусусий студияси томонидан яратилган "Автосаргузаштлар" мультфильмини намойиш этди.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...