"Қудуқ"

Режиссёр: Мансур Абдухолиқов
Сценарий муаллифи: Ғафур Шермуҳаммад, Абдуқаюм Йўлдошев, Элмира Ҳасанова
Оператор: Умид Маликов
Бастакор: Тоир Асқар
Ролларда: Мухаммадисо Абдулхаиров, Фотихбек Очилов, Ширин Исмоилова, Бахтинур Хайруллаева, Сайфиддин Мелиев, Жура Махмуд, Неъмат Олимов, Турсунбой Пиржонов, Абдусоли Норматов, Бахтиёр Холматов, Жасур Ҳазратқулов, Ҳамроз Маҳмудов, Музаффар Шодиев, Фариз Исмоилов, Бекзод Ҳамроев, Шуҳрат Умаров, Дилшод Мирзамуродов, Абдухалил Мингноров, Ҳусниддин Темиров, Лола Элтоева, Юлдуз Ҳамидова

Жанр: Драма

Мазмуни:

Қудуқ одамзотнинг чанқоғини қондиради, агарда у булоқ сувидай мазали бўлса, инсонларни бир ерга жамлайди. Халқимиз орасида яна бир касб эгалари мавжуд. Улар қудуқ қазувчилар! Қудуқ қазувчиларнинг таъбири билан айтганда, юраги тоза инсоннинг қудуғидан тотли сув чиқади, нопок одамнинг қудуғи эса доим қуруқ бўлади. “Қудуқ” фильми қаҳрамони Лалай ҳам ўз ҳовлисида қудуқ бўлмаса-да, умр бўйи бировларнинг уйида қудуқ қазиб келган, бировга зарари тегмаган, барчага бирдек илиқ муносабатда бўлган. Фарзанди оғир дардга чалинганини билган Лалай ўз уйидан қудуқ қазий бошлайди. Ачинарлиси, меҳр-муҳаббатни умуман унутган ҳамқишлоқларини бир-бирларига нисбатан оқибатли бўлишга ундайди.