Фильмларни сақлаш бўйича хизматлар

Ўзбекистон Республикасида фильмларни сақлаш бўйича хизматларни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тасарруфидаги «Республика кинофонди»  тақдим этади.

«Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги «Ўзбеккино Миллий агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги 126-сонли Қарорига биноан ташкил этилган.

Мазкур компания «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг буюртмасига биноан бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни қабул қилади ва сақлайди. Фильмларни олиш учун Агентликка ёзма равишда мурожаат қилиш лозим.

Агентлик рухсат бергач, турли форматлардаги фильмларни қаттиқ диск, флешка ёки бошқа маълумотлар сақлаш воситаларида олиш мумкин.

2005 йилдан буён «Республика кинофонди»  давлат унитар корхонасида 863 та фильм сақланмоқда.

Алоқа маълумотлари​:

Телефон: +998 (71) 277-81-44

Факс: +998 (71) 245-73-36

E-mail: info@uzbekkino.uz