28.08.2021

Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда SPECTRE киностудияси томонидан “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми суратга олинди.

Мазкур кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси матн муаллифи Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, бу йили шоир таваллудига 80 йил тўлди. 

Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Акмал Саидов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.

Фильмни тасвирга олиш ишлари Тошкент ва Қашқадарё вилоятида, Тошкент шаҳрида ҳамда “Ўзбекфильм” киноконцерни павильонида бўлиб ўтди.

Бошқа янгиликлар
19.10.2021 "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

"Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил эт...

17.10.2021 “Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади. Ф

“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинемат...

15.10.2021 “Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди Кеча Ёшлар ижод саройида Кинематография а...