14.08.2020

Aлишер Hавоий асари асосида мультфильм суратга олинади

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан, “Хасис баққол” деб номланган мультипликацион фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди. 

Бу анимацион фильм Мир Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонида келтирилган ҳикоя асосида суратга олинмоқда. Айни пайтга қадар, Навоийнинг  “Шер билан Дуррож”, “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” асарлари асосида мультфильмлар яратилган. Мазкур фильмда қаҳрамонлар шакл-шамойили шарқ миниатюра санъати, хусусан Камолиддин Беҳзод ижод намуналари асосида яратилмоқда. Мультфильмни саҳналаштирувчи рассом Индира Турсиметова. Ушбу мультфильмнинг премьераси келгуси йил Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан февраль ойида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.

-  Мақсадимиз жажжи томошабинларимизни буюк бобокалонимиз Ҳазрат Навоий ижоди билан янада яқиндан таништиришдан иборат. Ушбу мультфильмда хасислик, очкўзлик сингари иллатлар  қораланади, аксинча меҳр-оқибат, бағрикенглик сингари инсоний фазилатлар улуғланади.  Биз бундан аввал “Сайёҳ”, “Автосаргузаштлар” сингари мультфильмларни болажонлар эътиборига тақдим этганмиз. Мазкур мультфильм ҳам уларга манзур бўлади, деган умиддамиз, - дейди анимацион фильм режиссёри Абдулатиф Ҳайдаров.

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...