17.08.2020

Алишер Навоий номидаги киносарой томошабинлар учун янги кўринишда иш бошлайди

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан қайта таъмирланаётган Алишер Навоий номидаги киносарой тез кунда янгича ва замонавий кўринишда томошабинларни кутиб олади.

Янгидан таъмирланаётган киносаройда жорий йилнинг сўнггига қадар 10 дан ошиқ фильмларнинг катта премьераси ўтказилиши кўзда тутилган. Премьераси кутилаётган фильмлар сирасига "Ибрат", "Тенгиз", "Танҳо қайиқ", "Ўзбекча ажрашиш", "Барон-2", "Орзулар қанотида", "Мен террорчи эмасман", "Муҳаббат баҳори", "Маҳмудхўжа Беҳбудий", "Рангсиз тушлар", "Фариданинг икки минг қўшиғи", "Шапатилло ва қизил сумкача" каби киноасарлар киради. 

Ҳозирда киносаройнинг қаровсиз қолган қисмлари қайта таъмирланиб, жиҳозланмоқда. Киносарой биринчи қаватида ретро автомобиллардан иборат экспонатлар, иккинчи қаватда эса мотоцикллар кўргазмаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, чипта сотиш хоналари, овқатланиш бурчаклари, кутиш заллари ҳам қайта янгиланмоқда.

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...