04.11.2020

“Баҳс” қисқа метражли фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

“Баҳс” қисқа метражли фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлар ижодий-тажриба студияси" томонидан “Баҳс” қисқа метражли фильмининг тасвирга олиш ишлари якунланди.
 
Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Гулнора Иванова, оператор Абдулазиз Асатуллаев, постановкачи рассом Беҳзод Алимардонов, композитор Марат Шункар, гримёр Мавжуда Якубова, картина директори Шариф Қосимбоев.

Фильмда икки ёшнинг муҳаббати, улар ўртасидаги баҳсли мунозара, муносабатларда ғурурнинг устун келиши ва севги иқрори акс эттирилган. 

“Баҳс” драмасида Ўлмасжон Сориев, Мадина Адилова, Маҳмуд Исмоилов, Малика Иброҳимова, Азамат Ҳасанбоев, Шуҳрат Хўжаев каби актёрлар роль ижро этишган.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...