24.08.2021

Бугундан Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади

Бугундан Тошкент халқаро кинофестивалининг ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади

24 августдан Кинематография агентлиги  “Ўзбекфильм” киноконцернида 28 сентябрь - 3 октябрь кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан бугун киноконцерн павильонида фестиваль ишчи гуруҳи билан танишув маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, Тошкент халқаро кинофестивали давомида бўлиб ўтадиган воқеликларга батафсил тўхталди ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Бош директор кинофестивалга 15дан ортиқ давлат иштирокчилари ташриф буюришини маълум қилди.  

Бундан ташқари, ўзбек киносининг устоз киноижодкорлари ҳам Тошкент халқаро кинофестивали билан боғлиқ хотираларни ёдга олиб, ишчи таркибга омад тилашди. Тадбир давомида ёшлар ва ОАВ вакиллари “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишишди. 

Эслатиб ўтамиз, беш кун давом этадиган кинофестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қайта тикланди. Эндиликда кинофестиваль Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябрь – 3 октябрь кунлари ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
19.10.2021 "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

"Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил эт...

17.10.2021 “Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади. Ф

“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинемат...

15.10.2021 “Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди Кеча Ёшлар ижод саройида Кинематография а...