15.04.2021

Чўлпон ҳақида фильм суратга олинади

Чўлпон ҳақида фильм суратга олинади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси билан ҳамкорликда “Media Illusion” студияси томонидан “Чўлпон. Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми суратга олинади.

Мазкур фильм етук адиб, буюк маърифатпарвар шоир ва ёзувчи Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан "Халқ юраги" туркуми остида тасвирга олинмоқда.

“Чўлпон. Қуш эсдалиги” фильмида Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг қатағонга учраши, бунга асосий сабабчи бўлган собиқ рус империяси ва ижодкорни қатағон остонасига етаклаб келган сотқинлар фош этилади. 

Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Камила Матенова.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Бухоро вилоятларида ва Қўқон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...