• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқаришда замонавий кино қурилмалари ва техникалари билан таъминлаш бўйича ЭЪЛОН
16.04.2021

Давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқаришда замонавий кино қурилмалари ва техникалари билан таъминлаш бўйича ЭЪЛОН

Давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқаришда замонавий кино қурилмалари ва техникалари билан таъминлаш бўйича ЭЪЛОН

Давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларни ишлаб чиқарувчи кинокомпаниялар ва киностудияларни замонавий кино қурилмалари ва техникалари билан таъминлаш мақсадида республика ҳудудида фаолият юритаётган, фильмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий ва профессионал кино қурилмалари ва техникаларига эга бўлган кинокомпанияларни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамкорликка чорлайди.

Жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар фильмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий ва профессионал кино қурилмалари ва техникаларига эга бўлган кинокомпаниялар “Ўзбеккино” Миллий агентлигига қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим:

кинокомпания номи, юридик манзили, алоқа маълумотлари, алоқа қилиш учун масъул шахс ҳақидаги маълумотлар;

кинокомпания тасарруфида мавжуд бўлган замонавий ва профессионал кино қурилмалари ва техникалари рўйхати, уларнинг техник параметрлари (модель, тури, ишлаб чиқарилган мамлакат ва ишлаб чиқарувчи компания номи);

кино қурилмалари ва техникаларини ижарага берилгандаги бир кунлик ижара қиймати, ижарага бериш билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотлар (ижара шартлари ва талаблар).

Юқорида келтирилган маълумотлар кузатув хати билан мухрланган конвертда жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар “Ўзбеккино” Миллий агентлигига (Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1А-уй манзилига) юбориш лозим.

Ушбудан кўзланган асосий мақсад давлат буюртмаси асосида яратилаётган фильмларни замонавий кино қурилмалари ёрдамида ишлаб чиқариш, уларнинг ижара нарҳини ижарага берувчи кинокомпания билан келишиб олиш йўли билан давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш, фильмларнинг технологик савияси ва сифатини оширишдан иборат.

 

 

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...