• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди
27.08.2020

DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун саралаш босқичлари бўлиб ўтди. 

Унда ёш киноижодкорлар ўзларининг қисқа метражли фильмлари билан қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди. Ҳакамлар ҳайъати таркиби тажрибали киношунос ва режиссёрлардан ташкил топди.  Кинофестивалнинг бу йилги босқичида 28 та ўзбек қисқа метражли фильмлари орасидан 4 та фильм ғолиб деб топилди ва ушбу филмьлар DigiCon6 Asia-2020 кинофестивалида қатнашади. Булар: 
“Қурт” фильми – режиссёр А.Самугджанов (601 балл, Ўзбекистон, олтин учун);
“Лариса” фильми – режиссёр С.Маъсудхонов (592 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);
“Концерт” фильми – режиссёр А.Абдуллаев  (581 балл, Ўзбекистон, кумуш учун);
“Ер қадри” фильми – режиссёр М.Эргашева (562 балл, Ўзбекистон, “Келажак авлод” номинацияси учун)

Фестивал жорий йил кузида Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилади.

Бошқа янгиликлар
22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...

19.08.2020 “Ўзбеккино”да “Тенгиз” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” ДУК томонидан суратга ол...