09.06.2021

"Дино ва Завр" мультсериалининг илк қисмлари тайёр бўлд

"Дино ва Завр" мультсериалининг илк қисмлари тайёр бўлди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК ҳамда "Futurist" студияси томонидан "Дино ва Завр" мультсериалининг илк қисмлари тайёр бўлди.

Ушбу мультсериалда асосий қаҳрамонлар эса динозаврлар оиласига мансуб Дино ва Завр исмли персонажлар бўлиб, улар билан боғлиқ саргузаштлар қизиқарли тарзда тасвирланади. Мультсериалнинг ҳар бир қисми кичик томошабин учун ибрат бўла оладиган якун билан тугалланади.

Сценарий муаллифи Наргиза Салом, режиссёр Одил Маҳамадов, аниматорлар Санобар Эркинова, Аслиддин Ҳотамов, Дониёр Абдувоситов, Нозима Булаганова, Шаҳло Қурбонова, Муниса Рустамова, монтажёр Шоакбар Шомансуров, композитор Саидумархўжа Имомхўжаев.

"Дино ва Завр" мультсериали 10 қисмга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда биринчи ва иккинчи қисмлари тайёр бўлди. Қолган қисмларнинг съёмка жараёнлари эса давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар
03.07.2021 Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентли...

29.06.2021 Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Бугун Ўзбекистон...

29.06.2021 Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди

Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди Кинематография агентлиги ташаббуси бил...