Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг
2015 йил «25» июндаги
124а-сонли буйруғи билан тасдиқланган
1-илова

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика
ишларининг самарадорлиги асосида «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлим органлари
фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиншни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ва ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 16 мартдаги «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3407-сонли Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексининг 2013 йил 13 майдаги 118-сонли мажлис баёни ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2013 йил 27 ноябрдаги 339-сонли мажлис баёни ва Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2013 йил 4 июндаги 01-02-18-49-сонли мажлиси баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилиб, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган профилактика ишларининг самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди.

Тадбиркорлик субъектларига профилактика ишлари амалдаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан кинематография соҳасидаги қонун ҳужжатлари, уларга киритилаётган ўзгартиришларни тушунтириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилаётган аудиовизуал асарларни маънавий-маърифий ва бадиий-ғоявий савиясини ошириш, миллий умуминсоний қадриятларни акс эттириш, реклама, баҳолаш ҳамда қонун ҳужжатлари талаблари фаолиятидаги камчиликларни текширишгача бартараф этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида профилактика ишлари Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этиладиган «Очиқ эшиклар куни», семинар ва бошқа тадбирлар орқали ёки «Ишонч телефонлари», оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали ўтказилиши мумкин.

Жойларга чиққан ҳолда ўтказиладиган профилактика ишлари билан биринчи навбатда фаолиятини янгидан бошлаган ёки фаолияти давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиш эҳтимоли бўлган, хусусан вилоят ҳудудий органи назоратда камчилик аниқланган субъектларда ўтказилиши лозим.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказиладиган профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши ҳамда уларнинг самарадорлиги қуйидаги тартибда баҳоланади:

I. Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларини ташкил этилиши ва ўтказилиши.

II. Профилактика ишларининг самарадорлиги.

I. Тадбиркорлик субъектларида профилактика ишларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:

1. «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан бевосита жойига чиққан ҳолда профилактика ва тушунтириш ишларини ўтказиш:

- ҳисобот даврида ҳудуддаги фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг 10 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса - 5 балл;

- ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларининг 5 фоизидан 10 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса - 3 балл;

- ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларининг 5 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса - 1 балл.

2. Фаолиятига доир қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида қилинган чиқишлар сони:

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир бўлинмага ўртача 3 та ва ундан кўпни ташкил этган бўлса – 5 балл;

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир бўлинмага ўртача 3 тадан 2 тагачани ташкил этган бўлса - 3 балл;

- телевидение, радио ва матбуотда қилинган чиқишлар сони ҳар бир бўлинмага ўртача 1 тадан камни ташкил этган бўлса - 1 балл.

3. «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини ташкил этиш орқали профилактика ишларини ўтказиш:

- ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни» орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 70 фоизидан кўпи ечимини топган бўлса - 5 балл;

- ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни» орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизидан 70 фоизигача ечимини топган бўлса - 3 балл;

- ташкил этилган «Очиқ эшиклар куни» орқали қабул қилинган мурожаатларнинг 30 фоизигача ечимини топган бўлса - 1 балл.

4. Тадбиркорлик субъектлари ўртасида семинар, тушунтириш ишлари орқали профилактика ишларини ўтказилиши:

- ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектларининг 50 фоизидан ортиғи қамраб олинган бўлса - 5 балл;

- ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектларининг 20 фоиздан 50 фоизигача қисми қамраб олинган бўлса - 3 балл;

- ташкил этилган семинарларда тадбиркорлик субъектларининг 20 фоизгача қисми қамраб олинган бўлса - 1 балл.

5. Тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари экс этган тарқатма материаллар билан таъминланиши:

- тадбиркорлик субъектларининг 75 фоиздан ортиқ қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 5 балл.

- тадбиркорлик субъектларининг 50 фоиздан 75 фоизгача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 3 балл.

- тадбиркорлик субъектларининг 50 фоизигача қисми тарқатма материаллар билан таъминланган бўлса – 1 балл.

II. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги.

6. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатда бартараф этилиши

Вилоят ҳудудий бўлими назоратида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши даражаси:

- ҳисобот даврида вилоят ҳудудий бўлими назоратида лицензия битими талаблари бузилиши аниқланган тадбиркорлик субъектлари сонига нисбатан камчиликларни бартараф этиш даражаси 81 фоиз ва ундан юқори бўлса - 5 балл;

- вилоят ҳудудий органи назоратида камчиликларни бартараф этиш даражаси 60 фоиздан 80 фоизгача бўлса - 3 балл;

- вилоят ҳудудий органи назоратда камчиликларни бартараф этиш даражаси 60 фоиздан кам бўлса – 0 балл.

Изоҳ: ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектлари ҳисоботларининг 95-100 фоизи назоратдан ўтказилган, камчиликлар аниқланиши даражаси 5 фоиздан ошмаган бўлса, бартараф этилиши даражасидан қатъий назар 5 балл билан баҳоланади.

7.Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режадан ташқари текширишлар сонининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

- режадан ташқари текширишлар сони камайган бўлса - 5 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ўзгармаган бўлса - 3 балл;

- режадан ташқари текширишлар сони ошган бўлса – 0 балл.

8.Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган режали текширишлар натижалари тадбиркорларнинг тугатилиш даражасига олиб келмаслиги.

Охирги бир йил давомида текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектларидан:

- тугатилган тадбиркорлик субъектлари бўлмаса - 5 балл;

- 2 тагача тадбиркорлик субъектлари тугатилган бўлса - 3 балл;

3 таси ва ундан ортиқ субъектлар тугатилган бўлса – 0 балл.

9.Ўтказилган текширишларда тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари қонунчилиги бузилиши ҳолатлари камайишига эришиш:

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса – 5 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан кўпга камайган бўлса – 3 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган бўлса – 1 балл.

10.Вилоят ҳудудий органлари фаолияти устидан тадбиркорлик субъектлари томонидан келиб тушган шикоятлар сонининг ўзгариши:

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоиздан кўпга камайган бўлса –
5 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоиздан 70 фоизгача камайган бўлса – 3 балл;

- ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизгача камайган, камаймаган ёки ошган бўлса – 1 балл.

III. Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида вилоят ҳудудий органлари фаолиятини баҳолаш.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказилган профилактика ишлари самарадорлиги асосида вилоят ҳудудий органлари фаолияти ҳар чорак якуни бўйича иловадаги жадвал шаклида умумлаштириш йўли билан баҳоланиб борилади.

Мазкур Низомга мувофиқ қайд этилган кўрсаткичлар асосида ҳудудий бўлим органлари томонидан вилоят ва шаҳар бўлимлари фаолияти баҳоланиб борилади.

Баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткичларни қайд этган ҳудудий бўлим бошлиғи ва масъул ходимларига тегишли чоралар белгиланиши ҳамда энг яхши натижаларга эришган ва юқори баҳо олган ҳудудий бўлим бошлиғи ва масъул ходимларига рағбатлантириш чоралари кўрилиши мумкин.

Марказий аппарат томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича иловадаги жадвал шаклида маълумот ва энг паст кўрсаткичларни қайд этган ходимларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборот ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ишчи органига юборилади.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги
Бош директори в.в.б. А.Умаров

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги


Файл
Ro’yxatdan o’tish muddati: 24.06.2015 y.
Raqam: 124
Yuklab olmoq
Hajmi: 26.59 KB



Комментарии (0)
Kommentariylar yo’q
Faqatgina ro’yxatga olingan foydalanubchilar izoh qoldirishlari mumkin.
Kiring , marhamat.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech