"Фариданинг 2000 қўшиғи"

Сценарий муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр: Ёлқин Тўйчиев

Саҳналаштирувчи оператор: Баҳодир Йўлдошев

Саҳналаштирувчи рассом: Бектош Ражабов

Фильм директори: Шавкат Ризаев

Ролларда: Баҳром Матчанов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулова ва бошқалар

Жанр: Драма

Студия: “Fox Мusic Сinema” МЧЖ

Мазмуни:
Фильм бир оила мисолида ўтган асрнинг бошларида Туркистон аҳолиси ҳаётини ўзгартирган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм қаҳрамони Комил уйининг орқасида содир бўлаётган ҳаётий тартибсизликлардан узоқлашиб, никоҳидаги уч хотини билан беғам ва камчиликларсиз ҳаёт кечиради.

Оиласига янги, тўртинчи хотиннинг келиши келишмовчиликларни келтириб чиқаради ва жамиятда рўй бераётган ижтимоий тузумнинг тубдан ўзгаришига ҳамда уйдаги белгиланган тартиб-қоиданинг бузилишига олиб келади.

Фильмдан кадрлар