06.11.2020

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми яна бир халқаро кинофестивалда қатнашади

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми яна бир халқаро кинофестивалда қатнашади

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Fox music cinema" студияси томонидан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми Россиядаги “Москва премьераси” халқаро кинофестивалида иштирок этади.

“Москва премьераси” II Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивали жорий йилнинг 12-17 ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда МДҲга аъзо мамлакатлар, жумладан Озарбaйжон, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Молдова, Россия, Ўзбекистон, Эстония каби давлатларнинг миллий фильмлари иштирок этади. 

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев. Ролларда: Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Эльмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулиева ва бошқалар.

Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида  уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил  тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм жорий йилнинг 21-30 октябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган Пусан халқаро кинофестивалида иштирок этган.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...