09.06.2021

ИИВ ва Кинематография агентлиги ўртасида Меморандум имзоланди

ИИВ ва Кинематография агентлиги ўртасида Меморандум имзоланди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б.Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Ш.Ризаевлар томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида томонлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, бартараф этишга қаратилган ибратли қисқа видеороликлар ва бадиий фильмларни мунтазам равишда суратга олишни йўлга қўйиш борасида суҳбатлашишди.

Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан ҳамкорлик мунасабатлари келишиб олинди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармасига профилактика хизматининг барча қилинган ишлари бўйича Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқиш тавсия этилди.

Бошқа янгиликлар
03.07.2021 Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентли...

29.06.2021 Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Бугун Ўзбекистон...

29.06.2021 Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди

Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди Кинематография агентлиги ташаббуси бил...