21.04.2021

Иноят Наврўзбоев ҳақида фильм суратга олинмоқда

Иноят Наврўзбоев ҳақида фильм суратга олинмоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси" ДУК томонидан "Унутилмас қаҳрамонлар" туркуми остида янги ҳужжатли фильмлар  суратга олинмоқда. Мазкур фильмлардан бири ватандошимиз Иноят Наврўзбоев ҳақида.

Иноят Наврўзбоев 1910 йилда туғилган, иккинчи жаҳон урушида пулемётчи сифатида қатнашган. Днепр дарёси бўйидаги жангда катта жасорат кўрсатган ҳамда “Олтин юлдуз” фахрий медали билан муокофотланган.  

Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бўлиб, урушда қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади. Постановкачи режиссёр Наврўза Бийназова “Иноят Наврўзбоев” фильмининг суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлади:

“Ижодий гуруҳимиз билан Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида бўлдик. Қаҳрамонимиз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси кичик лейтенант Иноят Наврўзбоев шу ҳудудда туғилиб катта бўлган, урушдан қайтиб келиб совхозларни бошқарган. Тўрткул туманида 3 кунлик съёмка жараёнларида деярли барча эпизодлар олинди. Иноят Наврўзбоев ёшлигини Шаҳзод Маъруфжонов ижро этди. Ҳозирда фильмнинг монтаж жараёнлари бошланди”

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...