06.11.2020

“Кичкина катта одам” қисқа метражли фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

“Кичкина катта одам” қисқа метражли фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан “Кичкина катта одам” қисқа метражли фильмининг тасвирга олиш ишлари ниҳоясига етди.

Сценарий муаллифи Комила Абдужабборова, постановкачи режиссёр Роман Грубляк, постановкачи оператор Шаҳло Раҳимова, овоз режиссёри Малик Рўзибоев, постановкачи рассом Александра Ефименко, гафер Иван Харитонов, картина директори Шариф Қосимбоев.

Фильмда бош қаҳрамоннинг оилавий муаммолар туфайли қийинчиликларга учраши акс эттирилган.  Яна кўнгилсизликлар сабаб ёғочдан қайиқ ясаш билан шуғулланиб юрган бола севимли машғулотидан воз кечиб, катта ҳаётга қадам қўйиши каби воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. 

“Кичкина катта одам” қисқа метражли фильмида Абдуллоҳ Садриддинов, Екатерина Казачкова, Феруз Баҳодиров, Икром Муллажонов, Тимур Каримов, Адель Асфина каби актёрлар роль ижро этишган.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...