29.08.2021

Кинематография агентлиги Бош директори ВГИК талабалари билан учрашди

Кинематография агентлиги Бош директори ВГИК талабалари билан учрашди

Кинематография агентлиги “Ўзбекфильм” киноконцернида агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов жорий йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)га ўқишга қабул қилинган талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.  

Учрашувда талабаларнинг таълим олиш жараёнлари, уларни ётоқхона билан таъминлаш, стипендия ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бош директор ёшларга бошланаётган янги ўқув йилида омад тилаб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди. 

Шунингдек, учрашувга ташриф буюрган ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳам берилаётган имкониятлар учун Кинематография агентлиги мутасаддиларига миннатдорчилик билдиришди.

Бошқа янгиликлар
19.10.2021 "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

"Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил эт...

17.10.2021 “Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади. Ф

“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинемат...

15.10.2021 “Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди Кеча Ёшлар ижод саройида Кинематография а...