03.07.2021

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлигида Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Корея кинофестивали ва Тошкент халқаро кинофестивали деярли бир вақтда ўтказилади. Шу муносабат билан Корея вакиллари қўшма тадбир ўтказиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қизиқиш билдиришди. Шунингдек, Корея элчихонаси вакиллари Тошкент халқаро кинофестивалини ташкиллаштиришда ўзларининг ёрдамларини таклиф этишди. Тошкент кинофестивалида намойиш этиш учун корейс фильмларининг DVD форматидаги нусхалари тайёрланаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Кинофестиваль доирасида Корея киноси кунини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Корея киноси куни дастурини Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш режалаштирилган. Тадбирга Корея кинематографиясининг таниқли вакилларини таклиф этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, учрашув давомида Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги масалалар ҳам кўриб чиқилди. 

Учрашув якунида элчихона вакилларига "Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Бу борада Корея музейлари билан ҳамкорлик масалалари ўрганилмоқда ва лойиҳа жорий йилнинг охирида якунланиши маълум қилинди.

Бошқа янгиликлар
04.09.2021 «МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди   ...

04.09.2021 Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди

Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди   Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ў...

04.09.2021 Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди Тошкентга ташрифи ...