30.11.2021

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “Aquila Emas” ҳамда “Nusantara Gong Production” студиялари вакиллари билан янги кинолойиҳалар бўйича ҳамкорлик юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ўзбекистонлик ва малайзиялик киноижодкорлар билан ўзаро кенг ҳамкорликни йўлга қўйиб, турли ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва ко-продукция фильмлар суратга олиш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, ҳамкорликда оила, муҳаббат, туризм ва саноат мавзуларига бағишланган янги кинокартиналар яратиш таклифлари ўртага ташланди. Эндиликда бадиий, ҳужжатли фильмлар ва сериаллар ишлаш бўйича муҳокамалар ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Кинематография агентлиги ҳозиргача Россия, Беларусь, Тожикистон, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда фильмлар суратга олиб келмоқда.

Бошқа янгиликлар
21.01.2022 «Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор бўлди

«Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор б...

20.01.2022 Беларуслик кинопродюсерлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди

Беларуслик кинопродюсерлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида бел...

20.01.2022 2022-2023 ўқув йилида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтида (ВГИК, Москва шаҳри) ўқиш истагини билдирган ўзбекистонлик абитуриентлар учун 9 та мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари бошланди

2022-2023 ўқув йилида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтида (ВГИК, М...