• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • «МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди
04.09.2021

«МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди
 
«Мир» телерадиоканали ва Кинематография агентлиги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган қўшма лойиҳани амалга оширди. «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси 1 сентябрь куни «МИР» ва «МИР 24» телеканалларида эфирга узатилди (https://telegra.ph/MIR-09-04). 

28 дақиқалик фильмда мустақилликнинг ривожланиши, миллийлик, янги давлат тузумининг шаклланиши ва бозор иқтисодиётига ўтишнинг мураккаб йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда сўнгги беш йил ичида Ўзбекистоннинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон динамик ривожланаётган ва истиқболли мамлакат сифатида намойиш этилган. 
Бундай натижаларга қандай йўл билан ва нима туфайли эришилди? Бугун Ўзбекистон учун иқтисодиёт ва халқаро сиёсатда қандай имкониятлар берилмоқда? Шу ва бошқа саволларга режиссёрлар ва воқеаларнинг бевосита иштирокчилари жавоб беришади.

Томошабинлар замонавий Ўзбекистон ҳаёти ҳақидаги ноёб тарихий видеоматериаллар ва эксклюзив кадрларни кўришади. Лойиҳа устида халқаро гуруҳ ишлади, − деди «Мир» телерадиоканали бош директори Владимир Казарезов. − Телерадиокомпания ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон Кинематография агентлигининг ходимлари ҳам самарали меҳнат қилишди. 

Фильм СССР парчаланганидан кейин Ўзбекистонда содир бўлган тарихий воқеаларга ва Буюк Ипак йўлига бағишланган. Бугун Ўзбекистон Республикасида Учинчи Реннесанснинг пойдевори қўйилмоқда», - деди Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. 

Фильмни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://disk.yandex.ru/d/7rLufbS0wOTKng

Таъкидлаш жоизки, «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильми «МИР» телеканали ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан амалга оширилган иккинчи махсус лойиҳа ҳисобланади. «Дежурный по Содружеству» деб номланган биринчи фильм 2020 йилда намойиш этилган. У Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан узоқ муддатли ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Бошқа янгиликлар
19.10.2021 "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

"Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил эт...

17.10.2021 “Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади. Ф

“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинемат...

15.10.2021 “Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди Кеча Ёшлар ижод саройида Кинематография а...