09.06.2021

"Огаҳий" фильмининг тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда

"Огаҳий" фильмининг тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильмининг суратга олииш ишлари учун тайёргарликлар бошланди.

"Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан суратга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов. 

Ҳозирги кунда фильм ижодий жамоаси Хоразм вилоятида объектлар кўриги ҳамда актёрлар фотокастингини ўтказмоқдалар.                                                                             

Сценарий муаллифи Гўзалой Матёқубова, постановкачи режиссёр Муроджон Одилов, оператор Сейран Ковалов, картина директори Ойбек Содиқов.

Бошқа янгиликлар
03.07.2021 Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентли...

29.06.2021 Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Бугун Ўзбекистон...

29.06.2021 Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди

Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди Кинематография агентлиги ташаббуси бил...