17.04.2021

"Орзулар қанотида" фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

"Орзулар қанотида" фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

Бугун 17 апрель А.Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган янги мусиқали комедия “Орзулар қанотида” фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди. Унда фильм ижодкорлари, мутахассислар, ОАВ вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Мазкур кинокартина мюзикл комедия жанрида бўлиб, воқеалар тушда содир бўлади. Бош қаҳрамон профессор Олимовнинг янги кашфиёти ва корхонадаги қизиқарли саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм режиссёри Эргаш Мўминов кинокартинани тасвирга олиш ҳамда комедик мюзиклни яратишда композитор билан ишлаш жараёнлари ҳақида тўхталиб ўтди. Кинокартинада таниқли актёрлар Муҳаммадсоли Юсупов, Зуҳра Ашурова, Фарҳод Абдуллаев, Бегзод Ҳамраев, Толиб Мўминов, Феруза Собитова, Севара Солиева, Хуршида Арабшоева, Умид Ҳамдамов, Анжелика Есимбетова ўзига хос ролларни ижро этишган. 

Сценарий муаллифлари Нурилло Аббосхон ва Ринат Галиев, режиссёр Эргаш Мўминов, оператор Аваз Тиллаев.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...