28.06.2021

Қозоғистонлик киноижодкорлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди

Қозоғистонлик киноижодкорлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлигида қозоғистонлик киноижодкорлар Акан Сатаев ҳамда Азамжан Сайидбаев билан агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев билан онлайн мулоқот (https://telegra.ph/Videomuloqot-06-28) бўлиб ўтди.  

Унда “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишда ҳамкорликни йўлга қўйиш, Қоғоғистонда “Ўзбек киноси кунлари”ни ўтказиш, шунингдек, ҳамкорликда “Қўшнилар” фильмини суратга олиш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Мазкур  “Қўшнилар” фильми комедия жанрида бўлиб, унда ўзбек ва қозоқ қўшниларнинг ўзаро муносабатлари ва ҳовли ўртасидаги деворнинг бузилганидан сўнг, топиб олинган тилла атрофидаги воқеалар акс эттирилади. 

Фильм Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” асари асосида суратга олиниши режалаштирилган. Ушбу кинолойиҳа сценарийси устида Қозоғистон томондан актёр, блогер ва сценарист Азамжан Саидбаев иш бошлайди. Ҳамкорликдаги янги фильм “Ипак йўли дурдонаси” Халқаро Тошкент кинофестивалида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Бошқа янгиликлар
04.09.2021 «МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди   ...

04.09.2021 Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди

Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди   Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ў...

04.09.2021 Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди Тошкентга ташрифи ...