Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jul 2019

Азиз киноижодкорлар!

          “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Япониянинг “DigiCon6 ASIA” кинофестивалига юбориладиган фильмларни кўриб чиқиш ва энг сараларини аниқлаш учун танлов комиссияси ташкил этилди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Япониянинг “DigiCon6 ASIA” кинотадбирига фильмларни юбориш ва бошқа харажатлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади. Таъкидлаш жоизки, ушбу кинофестивалда Ўзбекистон киноижодкорлари илк бор қатнашадилар.

        DigiCon6 ASIA Awards – ҳар йили куз ойида Осиёдаги энг иқтидорли киноижодкорларни излаб топиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади.  Ушбу “DigiCon6 ASIA” кинофестивалида  Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд, Узбекистан ва бошқа Осиё давлатларидан иштирокчилар қатнашадилар.

DigiCon6 ASIA конкурсида қатнашиш шартлари:

1)    Конкурсда ёши, жинси, миллати ва касбидан қатъий назар киноижодкорлар қатнашиши мумкин.

2)    Конкурсда якка ёки жамоавий иштирок этиш мумкин.

3)    Аризачи тақдим этган фильмининг авторлик ҳуқуқига эга бўлиши шарт.

4)    Фильмдаги мусиқа ва овоз учун авторлик ҳуқуқи талаб этилмайди.

5)    Аризачи биттадан ошиқ ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

6)    Номзодлар қабул муддати, материаллар талаби ва шартларига риоя қилиши талаб этилади.

7)    Япон тилидаги фильмлардан ташқари, бошқа барча фильмлар япон тили ёки инглиз тили субтитрларида берилиши шарт.

Фильмлар эркин мавзуларда қабул қилинади. Муддат 2019 йилнинг 15 сентябригача.

Кўрсатилган муддатдан кечиктирилиб топширилган материаллар қабул қилинмайди.

Маълумот учун:

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги 
Адрес: Ўзбекистон Республикаси, 100027,

Тошкент шаҳри, Чилонзор  кўчаси, 1  А . 
Тел.:  +998 (71)-277-81-14 
Эл. почта:
mo@uzbekkino.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEx3CirPkHjg1cvvBw

Manba: не указан
Просмотров: 136
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech