Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Jun 2019

Кўпчилик киномухлисларимизга маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3509-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йили Ўзбекистонда Япониянинг LOADED FILMS LTD компанияси билан ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинган эди. Ўзбекистон ҳудудида суратга олинган ушбу  тўлиқ метражли бадиий фильм  муаллиф ва режиссёр Киёси Куросаванинг “На край света” сценарийси асосида яратилган. Бугунги кунда ушбу фильм “Дунёнинг бир чеккаси” деб номланиб, Токионинг бир нечта  кинотеатрларида тақдимот маросими юқори савияда ўтказилди. Тақдимотда  япониялик ижодий гуруҳ билан бирга Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов,  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Феруза Тўрахўжаева, киноактёр Адиз Ражабов ҳам иштирок этишди. Таъкидлаш лозимки, таниқли, ёш киноактёр Адиз Ражабов ушбу фильмда асосий роллардан бирини ижро этган.  Ушбу фильм Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрель ва май ойларида япон кинорежиссёри Киеши Куросава томонидан “Начало путешествия” номи остида  суратга олинган эди. Фильмда япониялик киноижодкорлар  актриса Атсуко Маеда (бу йилдан бошлаб  Ўзбекистонда туризм бўйича расмий элчиси),  актёр Шота Сометани, актёр Рио Касе, актёр Токио Эмото, Ўзбекистонлик актёрлардан эса актёр Адиз Ражабов, Мирза Азизов, Муяссар Бердиқулова, Анвар Қоратоев, Зулфия Райимқулова ва бошқалар иштирок этишган.  Картина директори Ўзбекистонлик киноижодкорлар Шухрат Қаюмов ва Мурод Каримовлардир.

Айнан ушбу “Дунёнинг бир чеккаси” бадиий фильми машҳур Локарно 72-халқаро кинофестивалида тантанали намойиш этилади. Яъни фестивалнинг охирги  ўнбиринчи кунида намойиш этилади. Чунки ушбу кинофестивални энг яхши деб топилган дебют фильм очиб беради ва энг кучли режиссёрнинг фильми ёпилиш маросимида намойиш этилади. Ветеран кинорежиссёр Киёси Куросаванинг ушбу кинокартинаси Локарно72-халқаро кинофестивалининг энг сара фильми сифатида эътироф этилмоқда. Локарно 72-халқаро кинофестивали ўнбир кун давом этади.  Фестиваль 7 август куни  италиялик кинорежиссёр Жиневра Эльканннинг “Magari” кинокартинаси билан тантанали очилиб, 17 августь куни япониялик машҳур кинорежиссёр Киёси Куросаванинг “Дунёнинг бир чеккаси”  бадиий фильми билан ёпилади.  Фестиваль томошабинлари ўнбир кун давомида Италиядан Япониягача бўлган киносаёҳатни, инсонларни, турли туман ҳаёт тарзини, дунёдаги кўплаб ўлкаларни томоша киладилар.  Энг қувонарлиси, Киёси Курасаванинг фильми ўзбек киноижодкорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда суратга олингани боис юртимиз манзаралари, халқимиз урф-одатлари ана шу катта кинофестивалда тараннум этилади.

       Локарно 72-халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида азиз меҳмон сифатида “Magari” фильмининг режиссёри Жиневра Элканн ва фильм киноюлдузлари Альбой Рорвахер, Риккардо Скамарсиолар қизил гиламчага ва  илк қадамларни қўйишади ва 8000 томошабинни қаршисига чиқишади.

Куросава учун ушбу ёз омадли келди, ушбу япон режиссёри 2013 йил ҳам Локарно бўлиб ўтган кинофестивалда   режиссёрлик фильми билан иштирок этган эди.

Magari ва Tabi no Owari Sekai no Hajimari  - бу фильмлар  Piazza Grande деб номланган очиқ осмон остидаги  катта  кинозалда намойиш этиш учун  фестивал дастуридан биринчилардан бўлиб ўрин эгаллади.

Локарно 72-халқаро кинофестивали Швейцариянинг Локарно шаҳрида ҳар фили августь ойида ўтказилиб келинади.Ушбу фестивал Канн, Венеции ва Берлин кинофестивалларидан кейинги ўринда турадиган нуфузли халқаро кинофестивал ҳисобланади.

1946 йилда Европада Канн ва Венециядаги халқаро кинофестивал бўлиб ўтган эди. Айнан шу йили  Швейцарияда ҳам Локарно халқаро  кинофестивали ўтказилган. Бу кинофестивал ўн кун давомида “Чани” боғининг  очиқ осмон остидаги театрда ўтказилган.  Ҳар йили ўтказиладиган ушбу халқаро кинофестивалда дунёнинг турли бурчакларидан юборилган хилма-хил фильмлар сараланиб олинади ва ўн кун давомида 10 та катта кинозалларда, жумладан, очиқ осмон остидаги 8000 ўринли, 26х14 метрли катта  экранли Пьяцца Гранд  кинозалида ҳам намойиш намойиш этилади. Фестивал лауреатларига  мукофот  сифатида  леопард тасвирланган статуэтка – “Олтин Леопард” топширилади.

“Олтин Леопард” конкурснинг энг яхши фильмига берилади. Пул мукофоти эса фильмнинг продюсер ва  режиссёрига тақдим этилади. 

“Ўзбеккино МА Матбуот котиби Б.Унгбоева тайёрлади.

Manba: не указан
Просмотров: 138
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech