Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Jan 2020

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон кино санъати музейи томонидан  Ўзбекистон халқ артисти Ҳикмат Латипов таваллудига 120 йил тўлиши муносабати билан Кино санъати музейида актёрнинг хотира кечаси бўлиб ўтди.

Хоҳ кинода, хоҳ театр саҳнасида бўлсин, Ҳикмат Латипов ижро этган ролларнинг кўпчилиги “кичик роллар” бўлиб, санъаткор уларни улкан маҳорат ва ажиб жозиба билан яратган.

Ҳикмат Латипов қирқ йил давомида “Ўзбекфильм” да ва бошқа қардош мамлакатларда яратилган ўнлаб фильмларда суратга тушди. Актёрнинг кинода яратган образлари тўлақонлиги, табиийлиги билан ҳам ибратлидир. 

Кечада актёр иштирок этган кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг "Муҳаббат можароси" (1972) филми намойиш этилди.

Бу фильм намойиши нафақат Ҳикмат Латипов, балки шу фильм ижодкорлари Шуҳрат Аббосов, Ҳотам Файзиев, Пўлат Саидқосимовлар хотирасига эҳтиромдир.

 

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram (https://t.me/uzbekkinopress) | Facebook (https://www.facebook.com/profile.php?id=487416008079914&ref=br_rs)

Manba: не указан
Просмотров: 49
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech