Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 Feb 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги  “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги  ПҚ-4038-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  17 декабрдаги 01-07/1-2764-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида миллий мультқаҳрамон образини яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинган эди. “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” билан ҳамкорликда миллий мультқаҳрамон образини яратиш юзасидан эълон қилинган танлов бўйича республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ижодий учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Ушбу учрашувлар 2020 йил 17 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасидан бошланди. Куннинг биринчи ярмидаги Ёшлар марказида ёш ижодкорлар билан бўлиб ўтган учрашувда “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори С.Туляганова, режиссёр-аниматорлар Д.Власов, А.Муҳамедов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси А.Данияров,  унинг ўринбосари И.Абдикаликов, бўлим бошлиқлари М.Мамбетов, М.Алъжанов, “Қорақалпоқкино” директори Бектула Низамиддинов иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Телерадиокампанияси дублаж бўлими, Нукус маданият ва санъат мактаби рассомчилик тўгараги ёшлари, Тошкент ахборот технологияси унверситети Нукус филиали талабалари, мультипликация йўналишига қизиқувчи фаол ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ўртасидаги қўшма “Чора тадбирлар” дастурида белгиланган вазифалар юзасидан ҳам тўхталиб ўтилди. Учрашувда асосий масала сифатида эътибор қаратилаётган замонавий миллий қаҳрамон яратиш ва бу лойиҳа устида биргаликда фаолият юритган ҳолда иш олиб борилиши таъкидланди. “Бугунги кун ёш томошабинига ҳар жиҳатдан қизиқарли, миллийликни ўзида акс эттирган, замон талабига мос, динамикага бой миллий қаҳрамон яратиш ҳар бир ижодкорнинг ўз ғояси асосида эркин ва мустақил ҳолда тақдим этилиши мумкин” дея фикр билдирди  режиссёр аниматор Дмитрий Власов. Учрашувга анимация соҳасига қизиққан ёшлар ўз сценарий ва эскизлари билан ташриф буюришган эди. Биргаликда образларнинг эскизлари муҳокама қилинди, роликлар намойиш этилди, мультфильмлар кўрилди ва фикр билдирилди. Ёшларга миллий мультфильмлар дисклари ва анимацион китоблар берилди. Куннинг иккинчи ярмида учрашув Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўлиб ўтди. Унда Режиссура, драматургия, кинотелеоператор ва актёрлик йўналишид тахсил олаётган талабалар иштирок этишди. Бугунги тадбирда жами 100 нафар ижодкорлар қамраб олинди.

       Бугунги кунда Ўзбек анимациясининг мавзулари доираси кенгаймоқда, янги услубий йўналишлар ҳисобига бойимоқда. Соҳанинг эътиборли ижодий тажрибалари янги давр руҳига монанд тарзда бойитилмоқда, кўплаб янги тенденциялар кириб келмоқда. Бугунги кунда эса анимация ижодкорлари сафини маҳоратли устозларнинг иқтидорли шогирдлари ҳисобига янада кенгайтириш лозим. Кўплаб ижодкорларнинг ўзига хос йўли, ифода услуби танлашга алоҳида диққат қаратаётганликлари эътиборга моликдир.          Янги даврдаги авлодлар алмашинуви ўзбек анимацияси ишончли қўлларда эканлигини кўрсатмоқ керак. Учрашувдан шуни хулоса қилдикки, Қорақалпоқ ёшлари анимация соҳасига бефарқ эмас. Ёшлар томонидан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикасида филиалини ташкил этиш, ёш иқтидорли ёшлар учун семинар-тренинглар ташкиллаштириш ва ҳамкорликда фаолият олиб бориш таклифини билдирдилар. Ўзбек анимациясининг маҳоратли усталари М.Маҳмудов, Н.Тўлахўжаев, Д.Власов, А.Мухамедов, С.Муродхўжаева кабиларни бўлажак аниматорларни ўқитиш ишига жалб қилиш, турли тарздаги маҳорат дарслари воситасида улар тажрибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш лозим. Шу тариқа ёш ижодкорларни тарбиялаш анимация саънатимизнинг эртанги ютуқлари учун мустаҳкам замин бўлиши муқаррар. Ижодий сафардан кўзланган мақсад Ёш авлодни мультипликация санъатига жалб этиш орқали уларда она Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат ҳамда халқимизга хос юксак инсоний туйғуларга содиқлик туйғуларини шакллантириш, шунингдек, турли ташкилотларда фаолият юритаётган иқтидор эгаларини ва бугунги кунда анимация соҳаси бўйича таҳсил олаётган ёшларни қўллаб қувватлашдан иборат.

Ёшларга миллий мульқаҳрамон яратиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди. Танлов учун муносиб ижодий ишлар қабул қилиниши ҳамда давомий ижодий ҳамкорлик қилиш мақсад қилиб белгиланди. Ижодий учрашувлар Республиканинг барча ҳудудларида 2020 йил февраль, март ойларида давом этади.

Manba: не указан
Просмотров: 142
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech