Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jun 2019

 “Қўзичоқ, най ва қароқчилар”  “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК  Сценарий муаллифлари – З.Юлдашева, Д.Власов

Режиссёр – Д.Власов.  

 Фильмда қўзичоқнинг най орқали қароқчиларни чув туширгани ва билан ўзининг топқирлигини намоён қилгани жажжи томошабинлар учун тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги акс эттирлган.   Ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.

“Чархпалак”  “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК  Ижодий жамоа иштирокида  “Совға”, “Камалак“ ҳамда “Айпад” номли кичик сюжетлардан ибора мазкур мульттўпламда турли қизиқарли  воқеалар жамланган.

  Ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.

“Сеҳрли танбур”  “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК  Сценарий муаллифи – О.Асомов

Режиссёр – А.Муҳамедов.

  Турли мўъжизалар ишқивози бўлган хон янада қизиқроқ мўъжиза хоҳлаб қолади ва ўлимга маҳкум қилинган йигитни сеҳрли танбурни олиб келгани узоқ сафарга жўнатади. Танбурга эга бўлгач хон, танбурнинг сеҳри соз эгасининг маҳорати, истеъдодида эканини тушуниб етади. Фильм шу ҳақида.  Ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.

“Пар ёстиқ”  “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК

 Сценарий муаллифи ва режиссёр – Н.Тўлахўжаев

 Фильмда соҳибасининг пар ёстиғини йиртиб ташлагани учун уйидан қувилган ва охир-оқибат товуқларнинг ҳимоячисига айланган ит ҳақида ҳикоя қилинади.  Ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.

 

Manba: не указан
Просмотров: 134
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech